35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

«ТИЛЛАТЕПА»ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

«ТИЛЛАТЕПА»ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Туманимизда «оғир» тоифага киритилган маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда ҳудудларни обод ва кўркам масканларга айлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, «Тиллатепа» маҳалласида сўнгги даврда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Маҳаллада 3 километрдан ортиқ ички йўллар асфальтланди, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янги тармоқлар тортилди, электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича зарур чоралар кўрилди.
Яратилган шароитлар маҳалла аҳлининг ҳам кайфияти ва ташаббускорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Фуқаролар ўз ташаббуси билан асфальтланган кўчалар четларини бетонлаш, хонадонлар ва деворларни тартибга келтириш, ҳудудни янада обод ва саранжом қилиш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Тиллатепа» маҳалласида бўлиб, амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг боришини ўрганди ҳамда аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла кўчалари ва жамоат ҳудудларини янада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, тозалик ва озодаликни доимий таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, яратилган инфратузилма объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, уларни асраб-авайлаш, маҳаллада ободлик маданиятини янада юксалтириш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Аҳоли вакиллари билан мулоқотда ҳудудни янада кўркамлаштиришда ҳар бир хонадон ва ҳар бир фуқаронинг фаол иштироки муҳим экани таъкидланди.
«Тиллатепа» маҳалласида амалга оширилаётган ишлар аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш ва фуқаролар учун янада қулай муҳит яратишга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 5