Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши бош мутахассиси Л.Тошқувватов томонидан
Файзилаобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактабининг янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари юзасидан билдирган мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида таълим муассасасининг моддий-техник базаси, синф хоналарининг ҳолати, жорий таъмирлаш ишларининг бориши, ободонлаштириш, ҳудудни санитария талаблари асосида сақлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.
Аниқланган масалалар юзасидан масъул ташкилотлар ва мутасадди раҳбарларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, таълим муассасасини янги ўқув йилига тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш ҳамда ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.