35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ

ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан аҳоли мурожаати асосида юборилган депутатлик сўрови тегишли ташкилот масъуллари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мурожаатда кўтарилган масаланинг мавжуд ҳолати атрофлича таҳлил қилиниб, муаммони бартараф этиш ҳамда ижобий ҳал қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Депутатлик сўровида кўрсатилган масаланинг қонуний ва амалий ечимини таъминлаш, белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши депутатлик назоратига олинди.