35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди

Давлат тили тўғрисидаги қонун ижроси ўрганилди

🏛 Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган депутати Перизат Мингтаева ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулдана Наринбетова депутатлик назорати доирасида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида бўлди.

📖 Ташриф давомида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида»ги Қонун (янги таҳрир, 1995 йил 21 декабрь, ЎРҚ №167-I) талаблари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

🔍 Ўрганиш жараёнида давлат тили тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, хизмат ҳужжатларини давлат тилида юритиш, ташқи ва ички ёзувларнинг қонун талабларига мувофиқлиги ҳамда фуқароларга давлат тилида хизмат кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.

💬 Шунингдек, масъуллар билан қонун талабларининг тўлиқ ижросини таъминлаш, давлат тилининг нуфузини янада юксалтириш ҳамда бу борада амалий ишларни кучайтириш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Slide 1 of 2