ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ НАТИЖАСИДА МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Хабибулло Авазбекович томонидан юборилган депутатлик сўрови натижасида 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги ҳожатхонанинг чиқинди чуқури махсус техника ёрдамида тозаланди.
Амалга оширилган ишлар натижасида муассасада санитария-гигиена ҳолати яхшиланиб, тарбияланувчилар учун соғлом ва хавфсиз муҳитни таъминлашга хизмат қилувчи мазкур муаммо бартараф этилди.
Депутатлик сўровлари ижроси доимий назоратда.