35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович томонидан Қизилёзи маҳалласида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш юзасидан маҳалла «еттилиги»нинг ҳисоботлари эшитилди.
Учрашув давомида маҳаллада ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан манзилли ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳудудда профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишилди.
Йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари танқидий таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида профилактик тадбирларни янада кучайтириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Slide 1 of 3