Jańalıqlar

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА ИЖТИМОИЙ ХОДИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 18-Қораполвон сайлов округи депутати Қодиров Икромжон Жўраевич ўз сайлов округида жойлашган Қораполвон маҳалласида бўлиб, маҳалла ижтимоий ходимининг фаолиятини ўрганди.
Ўрганиш давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, фуқароларнинг муаммоларини хонадонбай ўрганиш, уларга зарур ижтимоий хизмат ва ёрдамларни ташкил этиш, мурожаатларни ўз вақтида ҳал қилиш ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш ва эҳтиёжманд фуқаролар билан манзилли ишлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.