Jańalıqlar

МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

 МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон Қутлиқтўл маҳалласида бўлиб, маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси билан учрашди.
Учрашув давомида маҳалладаги мавжуд ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолар, аҳоли мурожаатлари, ички йўллар, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти, ободонлаштириш ҳамда фуқаролар бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, масъул ташкилотларга киритиш белгиланди.