2025 йил 2-мавсум доирасида маҳалла фуқаролари томонидан юборилган ташаббуслар ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганиб чиқилмоқда.
🔍 Таклифлар қуйидаги меъёрий мезонлар асосида баҳоланмоқда:
1️⃣ Муаммонинг долзарблиги – таклиф маҳалладаги аҳолининг ҳақиқий муаммосини ҳал этишга қаратилганми?
2️⃣ Жамоатчилик манфаати – лойиҳа фақат якка шахсга эмас, кенг жамоа учун фойдали бўладими?
3️⃣ Ижтимоий таъсири – таклиф ижтимоий ривожланишга қай даражада ҳисса қўшади?
4️⃣ Ҳуқуқий мувофиқлик – амалга оширишдаги ҳуқуқий чекловлар борми?
5️⃣ Экологик таъсир – таклиф атроф-муҳитга зарар етказмайдими?
6️⃣ Такрорланмаслиги – ушбу лойиҳа аввал амалга оширилганми ёки ўхшаши борми?
✅ Саралаш якунлангач, мақбул топилган таклифлар жамоавий овоз бериш босқичига ўтказилади. Ғолиб таклифлар давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
📣 Барча фаол фуқароларга ташаккур билдирамиз! Сиз ташаббус кўрсатинг – биз амалга оширишга ёрдам берамиз!