Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashidagi O‘zbekiston Liberal Demokratik Partiyasi deputatlik guruhining yig‘ilishi o‘tkazildi
янв.21
Tumanda "Ishbilarmon ayol" ko‘rik-tanlovi g‘oliblari aniqlandi
янв.21
“Tashabbusli byudjet” loyihalarining amalga oshirilishi deputatlar nazoratida
янв.21
Mahalla yettiligi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Yuksak natija e’tirofi — Quvada oltin va kumush medal sohiblari taqdirlandi
янв.21
Karkidondagi ekoturizm loyihasi – deputatlar e’tiborida
янв.21
Ijtimoiy soha ob’ektlarida olib borilayotgan qurilish va ta’mirlash ishlari deputatlar nazoratida
янв.21
Deputatlar agrosanoat kompleksi vakillari bilan ochiq muloqot o‘tkazdilar
янв.21
Deputatlar arxeologlar faoliyati bilan tanishdilar
янв.21
Deputatlar tomonidan Quva tumanidagi Bo‘ston ko‘chasida amalga oshirilayotgan bunyodkorlik ishlari o‘rganildi
Миллий бренд - маҳаллий саноатни барқарор ривожлантириш демак

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллий саноатни қўллаб-қувватлаш ва келгусидаги стратегик вазифаларни белгилаш борасида аниқ ва мақсадли йўналишлар кўрсатиб берилди. Жумладан, миллий брендларни шакллантириш ва уларни халқаро бозорга олиб чиқиш бўйича янгича тизим жорий этилиши мазкур соҳани янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз. 

Президентимиз таъкидлаганларидек, бугунги таҳликали ва глобал ноаниқ шароитда ҳар бир давлат, энг аввало, аҳоли бандлиги ва иқтисодий барқарорликка энг катта ҳисса қўшаётган соҳаларни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга устувор аҳамият қаратмоқда. Мамлакатимизда тўқимачилик, мебелсозлик, заргарлик ва қурилиш материаллари каби соҳалар
нафақат иқтисодий ўсишни таъминлаш, балки миллий брендлар орқали мамлакат имижини шакллантиришда ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, миллий бренд — бу оддий маҳсулот эмас, балки миллатнинг тарихи, маданияти, салоҳияти ва замонавий инновацияларга интеграциялашиш қобилиятининг маҳсулидир. Жаҳон бозорида тан олинган брендлар орқали мамлакат ўзининг миллий қадриятларини, ишлаб чиқариш маданиятини ва рақобатбардошлигини намоён этади. Демак, миллий бренд – бу фақат иқтисодий эмас, балки сиёсий ва маданий ҳимоя воситаси ҳамдир. 

Давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар доирасида миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компаниясини ташкил этиш, халқаро мутахассислар – бренд-менежерлар, дизайнерлар, маркетолог ва пиар-менежерларни жалб этиш,
юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлар тарғиботини олиб бориш каби амалий чоралар — бугунги рақобат муҳитида стратегик аҳамиятга эга.
 

Шу билан бирга, халқ вакиллари сифатида депутатлар бу жараёнда фаол иштирок этиши, жойлардаги ишлаб чиқарувчилар билан яқин мулоқотда бўлиб, уларнинг ҳуқуқий, молиявий ва ахборот эҳтиёжларини қондиришда амалий
ёрдам бериши зарур. Шунингдек, миллий брендлар яратиш ва уларни халқаро талабларга мослаштиришга доир қонунчилик базасини такомиллаштириш депутатлар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлмоғи лозим.
 

Айниқса, Президентимиз томонидан Қашқадарё вилоятидаги айрим ҳудудларда саноат кўрсаткичларининг пасайгани тўғрисида келтирилган фактлар аниқ ҳаракатлар режасини шакллантириш заруратини юзага чиқармоқда. Бундай ҳолатларга шунчаки муносабат билан эмас, балки ҳар бир туман даражасида масалаларни манзилли ўрганиш ва ечим топиш билан ёндашиш керак. 

Шу нуқтаи назардан, Давлатимиз раҳбарининг “республика – тармоқ – вилоят – туман” вертикали бўйича ҳар бир
масалани тезкор ҳал қилиш, масъулларни аниқ белгилаш ва жавобгарликни кучайтиришга қаратилган топшириқлари тизимдаги масалаларга ечим топишга хизмат қилади, фаолияти суст ҳудудлардаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш имконини беради.
 

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз бренди — бу фақат маҳсулот белгиси эмас, балки “Ўзбекистон” деган номни ифтихор ва ишонч билан дунёга танитиш имкониятидир. Ушбу мақсад сари барчанинг - давлат идоралари, депутатлар, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорларнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракати муҳимдир. 

  

Даврон Кесимов,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.