Jańalıqlar

ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАСИ

20-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Орибжон Тожибоев Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири А.Мадумаров ҳамда котибият ходимлари билан биргаликда “Тинчлик” МФЙ ҳудудида бўлди.

Мазкур жараёнда котибият ходимлари томонидан депутатга ўз ваколатлари ва фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини тизимли йўлга қўйиш ҳамда ҳудуддаги масалаларни ҳужжатлаштириш бўйича яқиндан амалий ва услубий кўмак берилди.

Бу каби қўшма ўрганишлар депутатларнинг сайлов округларидаги иш самарадорлигини оширишга ва маҳаллалардаги режали вазифаларни ўз вақтида ижро этишга хизмат қилади.

Slide 1 of 3