Jańalıqlar

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ва Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг маиший коррупцияга ҳолатларига барҳам бериш борасида Кўкдала туманида амалга оширалаётган ишлар аҳволи юзасидан танқидий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят штаб раҳбари-вилоят прокурори Б.Р.Сайипов, Халқ депутатлари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий Кенгаши раиси И.Б.Хушмуродова
ва кенгаш аъзолари иштирок этишиб, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларда маиший коррупцияга барҳам бериш юзасидан 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита” ижроси юзасидан Кўкдала тумани масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, мазкур йўл харита ижроси юзасидан масъулларга тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 6