Jańalıqlar

Депутат фуқаролар билан учрашди

Депутат фуқаролар билан учрашди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ижтимоий соҳа, коммунал хизматлар, ободонлаштириш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Депутат томонидан билдирилган мурожаатлар ўрганилиб, уларни қонуний тартибда ҳал этиш, зарур ҳолларда мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш бўйича чоралар белгиланди.
✅ Фуқаролар билан очиқ мулоқотлар давом этади.

Slide 1 of 2