Ёшлар етакчиси фаолияти ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада ёшлар етакчиси фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт, маданият ва таълим йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар, уларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш ҳамда давлат томонидан берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.