Jańalıqlar

59-ОШП ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИДА ЎРГАНИЛДИ

 59-ОШП ФАОЛИЯТИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИДА ЎРГАНИЛДИ

✍️Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг тасдиқланган иш режасига асосан, Кенгаш депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан тумандаги 59-оилавий шифокорлик пункти (ОШП) фаолияти жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида муассасанинг моддий-техник базаси, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, тиббиёт ходимларининг фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тизими таҳлил қилинди. Шунингдек, аҳоли учун яратилган шароитлар, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ва дори-дармон таъминоти ҳолати кўздан кечирилди.

Депутат томонидан қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:

✔️ муассасага мурожаат қилувчи фуқароларни қабул қилиш жараёни, навбатлар тизими ва хизмат кўрсатиш тезкорлиги;

✔️ имтиёзга эга тоифадаги фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ва уларга кўрсатилаётган хизматлар;

✔️ тиббиёт муассасасида ахборот бурчаклари, эълонлар ва тушунтириш ишларининг ҳолати;

✔️ аҳолига профилактик тиббий кўрикларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш даражаси;

✔️ тиббий жиҳозлардан фойдаланиш самарадорлиги ва уларнинг иш ҳолати.

Шунингдек, ўрганиш давомида муассасанинг кириш қисми ва фойеларида имтиёзли тоифадаги фуқаролар учун навбатсиз қабул тартиби ҳақида эълонларни жойлаштириш, профилактик кўрикларни тизимли ташкил этиш, имтиёзли дори-дармонлар билан таъминлаш ҳамда тегишли рўйхатларни ахборот бурчакларига жойлаштириш зарурлиги юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш, аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ва самарали ечим топиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Депутат томонидан таъкидланганидек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, айниқса, имтиёзга эга фуқароларга муносиб ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш доимий депутатлик назоратида бўлади.

Slide 1 of 1