Туман ҳокимининг 2026 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;
✔️ Янгиқўрғон туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш аҳволи тўғрисидаги ахборот;
✔️ Янгиқўрғон туман Солиқ инспекцияси томонидан 2026 йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар;
✔️ Туман ҳудудидаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати;
✔️ Янгиқўрғон туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар;
✔️ Янгиқўрғон туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 2026 йил январь–март ойларидаги фаолияти;
✔️ “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш масаласи;
✔️ Янгиқўрғон туман ИИБ томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар;
✔️ Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг ҳисоботлари;
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ–223-сонли Фармони ижроси доирасида ишлаб чиқилган кичик дастурлар бўйича амалга оширилган ишлар;
✔️ Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ҳисоботи;
✔️ Янгиқўрғон туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси томонидан 2026 йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар.