Jańalıqlar

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 24-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 24-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

📌Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси бўлиб ўтди. Сессия иши Давлат мадҳияси билан бошланди.

Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, солиқ тушумлари, ижтимоий ҳимоя, инфратузилма, таълим, тиббиёт, ёшлар сиёсати ҳамда хотин-қизлар масалаларига оид муҳим ҳисоботлар эшитилди.

Жумладан, туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, солиқ инспекцияси, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси томонидан 2026 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлар тақдим этилди.

Шунингдек, “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш, ташкилот раҳбарларининг фаолияти ва мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, Президент фармонлари ижроси ҳамда туман ҳокимининг айрим қарорларида йўл қўйилган хатоларни тузатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Сессия якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 4