Jańalıqlar

“Зиёнур” маҳалласи аҳоли мурожаати юзасидан ўрганиш учрашуви ўтказилди

Учрашув давомида маҳаллада амалга оширилган ишлар, яратилган шарт-шароитлар ҳамда ободонлаштириш ишлари юзасидан аҳолининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Суҳбат чоғида маҳалла ҳудудида яшил боғ ташкил этиш масаласи кўтарилиб, ушбу ташаббус депутат томонидан қўллаб-қувватланди.

✔️ Г.А.Агзамова мазкур ҳудудда боғ барпо этиш учун зарур маблағ ажратишда амалий ёрдам кўрсатишга таёр эканини маълум қилди. Шунингдек, маҳалла раисига лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва тегишли расмийлаштириш лозим бўлган ишларини амалга ошириш бўйича тушунтиришлар берилди. Маблағ ажратиш масаласи яқин вақт ичида ижобий ҳал этилиши таъкидланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 апрелдаги ПФ-56-сонли фармонига мувофиқ, “Менинг боғим” лойиҳаларини молиялаштириш тизими такомиллаштирилди. Унга кўра, эндиликда Олий Мажлис депутатлари бир лойиҳа учун 400 млн сўмгача маблағ ажратиш имкониятига эга.

Slide 1 of 6