Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши раиси Х.Қаюмов туманда жойлашган Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейига ташриф буюрди.
Мазкур ташриф Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-139-сонли қарори (9-май тадбирларига тайёргарлик кўриш бўйича) ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Ташриф давомида️:
✔️ Лицей ўқувчилари ва “Ватан таянчи” ҳаракати аъзолари иштирокида ватанпарварлик руҳидаги суҳбатлар ўтказилди;
✔️ Спорт мусобақалари ва маданий тадбирларга кўрилаётган тайёргарлик кўздан кечирилди;
✔️ Лицей қошидаги музейнинг байрам тадбирларига шайлиги ўрганилди.
📌Ҳарбий лицей раҳбарияти ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва байрамни юқори савияда ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.