Jańalıqlar

Депутат сўрови натижаси.

Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши 23-Янгиобод сайлов округи депутати О.Маматқулов томонидан 2026 йил 24 март куни юборилган 7-ds-265-26-сонли депутат сўрови ижобий ҳал этилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2026 йил 9 апрел кунги VII-18-30-1-25-К/26 сонли қарори билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасидан маблағлар ажратилиб, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинига 36 дона бетон таянч устунлар ҳамда 1200 метр 4х50 ўлчамдаги СИП кабеллар олиб келинди.

Мазкур сўров асосида ҳудудда зарур инфратузилма ишлари амалга оширилиб, аҳоли учун муҳим бўлган муаммолар бартараф этилди.

Slide 1 of 3