Jańalıqlar

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН: МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН: МАҲАЛЛАДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ходимнинг кундалик фаолияти юзасидан мониторинг ўтказилди.

Тадбир давомида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимларининг маҳаллабай ишлаш тизими, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқлаш ҳамда уларга манзилли ёрдам кўрсатиш жараёнлари атрофлича ўрганилди.

🔍 Асосий эътибор: 🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли рўйхатини шакллантириш;

🔹 кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва моддий ёрдамларнинг ҳаққонийлиги;

🔹 ижтимоий ходимлар фаолияти самарадорлигига қаратилди.

💬 Шунингдек, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг эҳтиёж ва таклифлари тингланди ҳамда мавжуд масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

📌 Мазкур ўрганиш ишлари аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёрдамларнинг манзиллилиги ва адолатли тақсимланишини таъминлашга қаратилган.