МАҲАЛЛАДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Бўтаев Комилжон Охунович томонидан сайлов округида жойлашган Маданият маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла ҳаёти билан яқиндан танишилди.
Ташриф давомида маҳалла “еттилиги” аъзолари билан учрашув ўтказилиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳалладаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Маҳалладаги инфратузилма, коммунал хизматлар, ободонлаштириш ишлари ҳамда ижтимоий масалалар атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда масъул ташкилотларга таклиф ва тавсиялар киритилди.
📌 Мазкур ишлар маҳаллада ижтимоий-иқтисодий ҳолатни янада яхшилаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.