ДЕПУТАТ ИШТИРОКИДА «КЕЛАЖАК СОАТИ» ДАРСИ ЎТКАЗИЛДИ
➖ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати М. Садриддинов томонидан тумандаги 43-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари учун «Келажак соати» дарси ўтказилди.
✔️ «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» мавзусига бағишланган машғулотда депутат ёшларни миллий қадриятларга садоқат, ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш масалалари ҳақида сўз юритди.
💬 Самимий мулоқот давомида депутат ўқувчиларни ўз олдиларига юксак мақсадлар қўйиш, замонавий билим ва касбларни пухта эгаллаш, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга чақирди.
◀️ Кўтаринки руҳда ўтган дарс битирувчиларнинг дунёқарашини янада бойитиш, келажакка ишончини мустаҳкамлаш ҳамда уларни янги марралар сари руҳлантиришда муҳим аҳамият касб этди.