ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Бўтаев Комилжон Охунович томонидан сайлов округида жойлашган 47-сонли умумтаълим мактабида янги 2026–2027 ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида мактаб биноси ва синф хоналарининг ҳолати, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳудудни ободонлаштириш, тозалик ишлари ҳамда янги ўқув йилини муносиб кутиб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, мактаб ҳудудини янада обод ва кўркам ҳолатга келтириш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Депутат томонидан мазкур масалаларнинг ижроси назоратга олинди.