Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЭНГ МУҲУМ ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.

 Ушбу йилнинг 9-10 июль кунилари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
 

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг
вакиллари, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар
парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
 

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила
Нарбаева олиб борди.
 

Мажилисда мамлакатимизда
инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, халқаро капитални жалб қилиш ҳамда
замонавий молия инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган “Тошкент
халқаро молия маркази тўғрисида”
ги Конституциявий Қонун кўриб чиқилди.
Қонунда асосан Молия маркази иштирокчилари учун яратилаётган имкониятларга ҳам
алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, чет эллик мутахассисларни меҳнат фаолияти
ҳуқуқига доир тасдиқнома олмасдан ишга қабул қилиш ҳамда Молия марказининг
шахси ҳисобланган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кириш
визасини беш йилгача бўлган муддатга олиши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Сенаторлар
ўз чиқишларида таъкидлаганларидек, Тошкент халқаро молия маркази халқаро
миқёсда эътироф этилган етакчи жаҳон молия марказларининг энг яхши
амалиётларига мувофиқ ҳуқуқий аниқлик, тартибга солишни олдиндан кўра билиш,
суд мустақиллиги ҳамда инвесторларни жалб этиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш
мақсадида ташкил этилади ва бошқарилади, етакчи молия маркази сифатида
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ўсишига хизмат қилади.
 

“Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида”ги Конституциявий Қонун кўриб чиқилди.Мазкур Қонун
мамлакатимизда инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, халқаро капитални жалб
қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро рақамли ҳамжамиятга қўшилиш имкониятларини
кенгайтириш бўйича ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.Қонунда Рақамли
технологиялар халқаро марказининг мақоми ва Марказ ҳудудида амал қиладиган
махсус ҳуқуқий режим белгиланмоқда.Шу билан бирга, Марказ органлари ва
иштирокчилари, фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, инвестиция фаолиятини амалга
ошириш, “Тартибга солиш қумдони”ни жорий этиш, давлат хизматлари кўрсатиш,
меҳнат муносабатлари, солиқ, божхона ва валюта соҳаларидаги махсус тартибларни
белгилашга қаратилган нормалар ҳам Қонунда ўз аксини топган.
 

“Ижтимоий иш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди. Қонунда
ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам турлари, ижтимоий хизматлар ва ижтимоий
ёрдам кўрсатиш жойлари, ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатувчи
субъектлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс (оила) деб топиш, ижтимоий хизматлар
ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда тугатиш асослари, ижтимоий хизматлар ва
ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни молиялаштириш манбалари,
ижтимоий ходимнинг мақоми, ижтимоий муҳофазаси, фаолиятига доир чекловлар каби
муҳим масалалар ўз аксини топган.
 

“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш
тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги
Қонун кўриб чиқилди. Қонунда
педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний
ва (ёки) руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун маъмурий
жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан бир йил муддат давомида мактабгача
таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмаслиги
назарда тутилмоқда.
 

 “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга
ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида”
ги Қонун кўриб чиқилди. Қонун
билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий
агентлигининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги
ваколатлари аниқ қилиб белгиланмоқда. Тазйиқ ва
зўравонликдан жабрланган. хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган
фарзандларига давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш тизими йўлга
қўйилмоқда.
 

Сенатнинг мажлисида “Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига техник жиҳатдан тартибга солиш
тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”
ги Қонун кўриб чиқилди. Хусусан, “Метрология
тўғрисида”ги Қонунда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, аҳоли ҳаёти ва
хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби мақсадларда
фойдаланиладиган ўлчаш воситалари давлат метрология назорати объекти сифатида
белгиланмоқда. “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунда эса техник
регламентларда хавфсизлик талабларини маҳсулотнинг хавф таҳлилидан келиб чиққан
ҳолда белгилаш амалиёти назарда тутилмоқда.
 

“Қурилиш соҳасида давлат назорати ва
бошқаруви янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
ги Қонун муҳокама қилинди. Қонун
билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилиб, кўп квартирали уйларни қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш учун
жавобгарлик кучайтирилмоқда ва шунга кўра Жиноят-процессуал кодексининг тегишли
моддалари мувофиқлаштирилмоқда.
 

Сенатнинг ялпи мажлисида янги
таҳрирдаги “Ёнғин хавфсизлиги тизими такомиллаштирилаётганлиги
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча
ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги
Қонун муҳокама қилинди. Қонун
билан ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари, бинолар ва
иншоотларга қўйиладиган минимал техник талаблар, ёнғин аудитини ўтказиш тартиби
ҳамда лойиҳа ташкилотлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ва бошқа
масъул субъектларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари аниқ белгилаб берилмоқда.
 

“Ўзбекистон Республикаси Президенти
Администрациясининг тузилмаси ҳамда давлат фуқаролик хизмати тизими
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”
ги Қонун кўриб чиқилди. Жумладан,
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида ташкил этилган Бошқарув
самарадорлиги агентлигининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланиб, давлат фуқаролик
хизматига оид ҳужжатларни мажбурий келишиш тизими жорий этилмоқда. Прокуратура,
ички ишлар, Миллий гвардия ходимлари ва судьялар Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрациясига ишга ўтганда уларнинг аввалги хизмат жойи бўйича
кадрлар захирасида сақланиб қолиши кафолатланмоқда.
 

“Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қонун
ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”
ги Қонун муҳокама қилинди. Қонун
билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиат
учун сарфлаган ўқитиш харажатларини ундириш юзасидан судларга киритган
даъволари бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи
тузатишлар киритилмоқда. Шунингдек, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги
Қонунда вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳуқуқий
экспертизадан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари қисқартирилмоқда.
 

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи
мажлисида “Келиб чиқиш жой номлари ва географик кўрсаткичлар
тўғрисидаги Лиссабон битимининг Женева актига (Женева, 2015 йил 20 май)
Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”
ги Қонун кўриб чиқилди. Сенатнинг
ўн еттинчи ялпи мажлисида “Келиб чиқиш жой номлари ва географик
кўрсаткичлар тўғрисидаги Лиссабон битимининг Женева актига (Женева, 2015 йил 20
май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”
ги Қонун кўриб
чиқилди.
 

Фармацевтика фаолияти
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Қонун муҳокама қилинди. Қонунда
маҳаллий фармацевтика корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, соҳага
технологиялар трансферини жорий этиш, соғлиқни сақлаш амалиётида ҳужайра
технологияси асосида ишлаб чиқарилган биотехнология воситаларини қўллашга
қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда
тутилган.
 

Ялпи мажлисида Ўзбекистон
Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшиланиши
тўғрисидаги миллий маъруза кўриб чиқилди. Муҳокама давомида
таъкидланганидек, сўнгги йилларда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашнинг
миллий тизими яратилган ва шу тариқа парламент назорати кучайтирилган. Ҳар йили
тайёрланадиган миллий маърузада давлат органлари фаолияти, амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг самарадорлиги ва қонунчиликни такомиллаштириш зарурати юзасидан
холис ва таҳлилий маълумотлар тақдим этилди.
 

Бошқарув сервис компаниялари ва
уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент
сўрови натижалари
кўриб чиқилди. Мажлисда соҳада рақамли трансформация
жараёнлари ҳам изчил давом этаётгани қайд этилди. Мажбурий тўловлар ҳисобини
юритиш, ҳар бир кўп квартирали уй учун алоҳида банк ҳисоб рақамларини очиш,
соҳани рақамлаштириш, мулкдорлар учун электрон хизматларни кенгайтириш ҳамда
бошқарув органларининг электрон реестрини шакллантириш бўйича ишлар амалга
оширилгани таъкидланди.
 

Албатта ялпи мажлисида кўриб чиқилган барча
масалалар махаллий кенгаш депутатлари тамонидан ўз сайловчилари билан
ушрашувларида етказиб енг чекка ҳудуд аҳолиси хабардор бўлиши зарур.
 

  

Б.Искендеров Халқ депутатлари Кегейли
туман Кенгаши Котибият