Jańalıqlar

Халқ депутатлари Олтинкўл тумани кенгаши 6-"Айишахоним" округдан сайланган депутат О. Азизов хамда, 24-"Сафаробот" сайлов округдан сайланган депутат Ў.Жаббаровалар томонидан ҳудуддаги Деҳқон бозорида аҳоли истеъмоли учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари ҳамда уларнинг етарлилиги ўрганилди.

алқ депутатлари Олтинкўл тумани кенгаши 6-"Айишахоним" округдан сайланган депутат О. Азизов хамда, 24-"Сафаробот" сайлов округдан сайланган депутат Ў.Жаббаровалар томонидан ҳудуддаги Деҳқон бозорида аҳоли истеъмоли учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари ҳамда уларнинг етарлилиги ўрганилди.

Ўрганиш давомида бозорда сотувга қўйилган гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар, дон маҳсулотлари каби асосий турдаги маҳсулотлар ҳолати таҳлил қилинди. Шунингдек, маҳсулотлар нархларининг барқарорлиги, сунъий оширилиш ҳолатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ўрганилди.

Таҳлил натижаларига кўра, аксарият турдаги маҳсулотлар аҳоли эҳтиёжини қондириш даражасида мавжудлиги аниқланди. Айрим маҳсулотлар бўйича нархларда мавсумий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Ўрганиш якунида мутасадди ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 6