НАВОИЙ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибият мудири Н.Дедаханова кунлик иш режаси асосида 16-Навоий сайлов округи ҳудудидаги Навоий маҳалласида кўчама-кўча юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди.
Ўрганиш давомида хонадонлар ҳолидан хабар олиниб, фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари бевосита жойида тингланди.
Аниқланган масалалар тегишли масъуллар билан муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.
Аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва муаммоларга амалий ечим топиш ишлари давом эттирилади.