Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
24-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida ta’mirlash ishlari sifati va budjet mablag‘larining maqsadli sarflanishi o‘rganilmoqda
янв.21
Xalq deputatlari Oltiariq tumani Kengashi deputati M. Tojiboyevning Eskiarab MFY mahalla yettiligi bilan uchrashuvi
янв.21
Yoshlik MFYda mahalla yettiligi a’zolariga fuqarolar murojaatlari bilan ishlashning qonuniy asoslari tushuntirildi
янв.21
Qo‘rg‘oncha mahallasida ichki yo‘llar asfaltlandi
янв.21
Bunyodkor MFYda mahalla yettiligi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Yangiarab MFYda ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolar bilan ishlash holati o‘rganildi
янв.21
Yangiarab MFYda mahalla yettiligi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Yangiarab MFYda suyultirilgan gaz ballonlarini tarqatish jarayoni o‘rganildi
янв.21
Bozorboshi MFYda zamonaviy xususiy klinika faoliyati yo‘lga qo‘yildi
янв.21
Bozorboshi MFYda yangi xususiy maktab tashkil etildi
Munosabat

САНОАТ — ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ВА ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ • 22 сентября в 14:32

Қорақалпоғистонда саноатни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини оширишга эътибор қаратилмоқда. Охирги тўққиз йилда 5 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилиб, ЯХМ 8,5 триллион сўмдан 54 триллион сўмга кўтарилган. 2026 йилда умумий қиймати 7 миллиард долларлик 47 та йирик лойиҳага старт берилди.

Саноатда маҳаллий хомашёни (масалан, Нукусдаги “Coals KS” корхонасидаги каби 96% маҳаллий хомашё) қайта ишлаш ва янги касб-ҳунарларга ўқитиш зарурат таъкидланди. Мақсад — саноатни юқори технологияли ва экспортбоп тизимга айлантириш.

Cocoon AI Summary

Бугун саноатни ривожлантириш нафақат иқтисодий ўсиш, балки аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишнинг муҳим омилига айланмоқда. Замонавий ишлаб чиқариш корхоналарининг барпо этилиши янги иш ўринларини яратиш, касб-ҳунар ва малакани ошириш, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини кенгайтирмоқда.

Қорақалпоғистонда ҳам саноат салоҳиятини юксалтириш, инвестицияларни жалб этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги тўққиз йилда юқори даромадли иш ўринларини яратиш мақсадида ҳудудга 5 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган. Натижада ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2016 йилдаги 8,5 триллион сўмдан 2026 йил бошига келиб 54 триллион сўмдан ошган.

Саноатдаги янги лойиҳалар бу жараённинг энг муҳим йўналишларидан биридир. 2026 йилда Қорақалпоғистонда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кенг йўл очилмоқда. Жумладан, ташриф доирасида умумий қиймати 7 миллиард долларлик 47 та лойиҳани амалга оширишга старт берилди. Бу лойиҳалар янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш билан бирга, минглаб замонавий иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Саноатнинг яна бир муҳим жиҳати — маҳаллий хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириш орқали қўшилган қийматни оширишдир. Масалан, Нукус шаҳридаги “Coals KS” корхонасида газоблок ва оҳак ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, корхонада 200 нафар маҳаллий аҳоли меҳнат қилмоқда. Ишлаб чиқаришдаги хомашёнинг 96 фоизи маҳаллий манбалардан олиниши эса маҳаллийлаштириш ва янги иқтисодий занжирларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Саноат ривожланган сари меҳнат бозорида ҳам янги талаблар пайдо бўлади. Замонавий технологияларни бошқара оладиган, рақамли кўникмаларга эга, касбий малакаси юқори мутахассисларга эҳтиёж ортади. Шу боис саноатнинг тараққиёти ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларга муносиб меҳнат шароитлари ва юқори даромадли иш ўринларини яратиш билан узвий боғлиқ.

Энг муҳими, саноатдаги ҳар бир янги корхона — бу фақат ишлаб чиқариш объекти эмас. Унинг атрофида хизмат кўрсатиш, логистика, қурилиш, савдо ва бошқа соҳалар ҳам ривожланади. Демак, янги саноат лойиҳалари аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш билан бирга, ҳудуд иқтисодиётининг барқарор ўсишига замин яратади.

Бугунги мақсад — саноатни оддий ишлаб чиқаришдан юқори технологияли, экспортбоп ва юқори қўшилган қиймат яратадиган тизимга айлантириш. Ана шунда янги корхона — янги маҳсулот, янги маҳсулот — янги бозор, янги бозор эса аҳоли учун янги имконият ва барқарор даромад манбаига айланади.

Ю.Матниязов
Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати