35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Deputat o‘zining 2026-yilning birinchi yarim yilligida amalga oshirgan ishlari yuzasidan axborot berdi
янв.21
Deputat tashabbusi bilan Eskiarab va Istiqlol MFYlarda muhim infratuzilma loyihalari amalga oshirildi!
янв.21
Jarqoʻrgʻon mahallasidagi maishiy chiqindilarni olib chiqish masalasi deputat nazoratiga olindi
янв.21
Qurilish ishlari o‘rganildi
янв.21
Deputat murojaati ijrosi: Sertut MFYda elektr ta'minoti yaxshilanmoqda
янв.21
Aholi farovonligini oshirish yo'lidagi amaliy ishlar
янв.21
Quvurboshi mahallasida "Dolzarb 40 kun" doirasidagi ishlar o‘rganildi
янв.21
22-Katput saylov okrugida yirik loyiha muhokamada
янв.21
Katput mahallasida amalga oshirilayotgan ishlar o‘rganildi
янв.21
Amalga oshirilgan ishlar natijasida:
Фавқулотда вазиятлар хисоботи эшитилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг доимий комиссияси йиғилишида Янгиқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Ҳисоботда юқори турувчи ташкилотлардан келиб тушган буйруқ, кўрсатма ва фармойишлар ижроси ўз вақтида таъминлангани, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилгани қайд этилди.
Туман ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли буйруқлари асосида биринчи ярим йилликда 10 та фуқаро муҳофазаси буйруғи ишлаб чиқилиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ижроси таъминланган.
Жумладан:
🔹 туман ҳудудида «Хавфсиз хонадон ойлиги» ўтказилиб, аҳоли хонадонларида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилди;
🔹 одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида «Профилактик ўн кунлик» ташкил этилди ҳамда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди;
🔹 фуқароларга қутуриш касаллигининг хавфи, уй ҳайвонларини сақлаш қоидалари ва ҳайвонлардан жароҳат олганда тиббиёт муассасасига зудлик билан мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди;
🔹 умумтаълим ва касб-ҳунар таълими муассасаларида «Ёш қутқарувчи» кўнгиллилар клублари ташкил этилиб, мусобақалар уч босқичда ўтказилди;
🔹 мусобақанинг туман босқичида ғолиб бўлган 2-сонли касб-ҳунар техникуми жамоаси вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этди.
Шунингдек, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, сув объектларида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини асраш ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситаларини доимий шай ҳолатда сақлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Доимий комиссия аъзолари томонидан ҳисобот муҳокама қилиниб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни маҳаллалар, таълим муассасалари ва аҳоли хонадонларида янада кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1