ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ: КУНЛИК ИШЛАР ДАЙЖЕСТИ
📅 2026 йил 20 октябрь
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, бандликка кўмаклашиш, ижтимоий соҳа муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини кўздан кечириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан танишиш ишлари олиб борилди.
🔹 Кенгаш раиси ҳунарманд фаолияти билан танишди
Туман Кенгаши раиси Равшан Раҳмонжонович Мамажонов тадбиркор ва ҳунарманд Исмоил Мамаджоновнинг фаолияти билан танишди. Мулоқотда ҳунармандликни ривожлантириш ва фаолиятни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
🔹 Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Депутат Турсунпўлат Ҳакимбекович Юлдашев сайлов округида жойлашган 12-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ва мавжуд муаммоларни ўрганди.
🔹 Аҳоли мурожаатлари ва бандлик масалалари кўриб чиқилди
Кенгаш котибияти мудири Мунисхон Рустамбековна Эргашева томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.
🔹 Депутат ташаббуси билан ичимлик суви масаласи ҳал этилди
Депутат Олимжон Юлдашевич Тошпўлатов томонидан сайлов округидаги фуқаролар мурожаати асосида ичимлик суви тармоғи тортиб берилиб, аҳолининг маиший шароитини яхшилашга амалий ҳисса қўшилди.
🔹 Эҳтиёжманд оилалар ҳолати ўрганилди
Депутат Олимжон Тошпўлатов ижтимоий ходим иштирокида кам таъминланган оиланинг яшаш шароити ва эҳтиёжларини ўрганди. Оила аъзоларини ишга жойлаштириш орқали доимий даромад манбаини яратиш масаласига эътибор қаратилди.
Шунингдек, депутат ҳамда Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбари К. Усмонов иштирокида маҳаллада камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
🔹 Маҳаллада аҳоли билан мулоқот ўтказилди
Депутат Латифжон Аралов сайлов округидаги маҳаллада фуқаролар мурожаатларини ўрганди. Шунингдек, тўй ва оилавий маросимларни ихчам ўтказиш, ортиқча сарф-харажатларни камайтириш масалалари муҳокама қилинди.
📌 Кейинги вазифалар
Ўрганишларда кўтарилган масалаларни умумлаштириш, ечимини кутаётган мурожаатлар бўйича масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттириш ҳамда натижаларни кузатиб бориш устувор вазифалар этиб белгиланади.
Депутатлик фаолиятини ташкил этишга оид 24 та тавсия асосида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ва ҳудудлардаги муаммолар ечимига кўмаклашиш ишлари давом эттирилади.