35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
“Gulzor” MFYda huquqbuzarliklar profilaktikasi bo‘yicha ishlar o‘rganildi
янв.21
"Eski shahar" MFY mahalla fuqarolar yig‘inida yoshlar bilan ishlash samaradorligi ko‘rib chiqildi
янв.21
Ziyokor MFYda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish masalasi ko‘rib chiqildi
янв.21
GULZOR MFY HUDUDIDA OBODONLASHTIRISH VA TOZALIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI BILAN MULOQOT: IJTIMOIY KO‘MAK VA MUROJAATLAR O‘RGANILDI
янв.21
“ZIYOKOR” MFY HUDUDIDA O‘RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
янв.21
22-SONLI MAKTABDA YANGI O‘QUV YILIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
HUDUDDA DEPUTATLIK O‘RGANISH ISHLARI DAVOM ETMOQDA
янв.21
MAMLAKATIMIZDA EKOLOGIK BARQARORLIKNI TA’MINLASHDA PARLAMENTNING ROLI
янв.21
TABIATNI MUHOFAZA QILISH — BARCHAMIZNING BURCHIMIZ!
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА «ОҒИР» МАҲАЛЛАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА «ОҒИР» МАҲАЛЛАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда тумандаги «оғир» тоифага киритилган маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, муҳандислик-коммуникация ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Ф. Тўлабоевнинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда Қутлуқтол, Обод, Салмон ва Тиллатепа маҳаллаларида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Мазкур 4 та маҳалланинг ҳар бири учун Республика бюджетидан 3 миллиард сўмдан, жами 12 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Хусусан, Қутлуқтол маҳалласида 1 та тик қудуқ қазиш, 2 та трансформатор пункти ўрнатиш ҳамда 6,1 километр ички йўлларни асфальтлаш белгиланган. Бугунги кунга қадар 6,1 км ички йўл тўлиқ асфальтланиб, 24 та таянч устун ва 2 та трансформатор пункти ўрнатилган. Тик қудуқ қазиш ишлари давом этмоқда.
Обод маҳалласида 3,3 км канализация тармоғини барпо этиш ҳамда 3,2 км ички йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилиб, белгиланган асосий инфратузилма ишлари якунланган.
Салмон маҳалласида 2 та тик қудуқ қазиш, 3 км суғориш тармоғини тортиш, 2 та трансформатор пункти, 120 та таянч устун, 5 км электр тармоғи ҳамда 170 та тунги ёритиш чироғини ўрнатиш белгиланган. Айни вақтда 132 та таянч устун ва 2 та трансформатор пункти ўрнатилиб, 4,5 км электр тармоғи тортилган.
Тиллатепа маҳалласида эса 3,2 км ички йўлни асфальтлаш, 2 та трансформатор пункти, 186 та таянч устун ўрнатиш ҳамда 3 км электр тармоғини тортиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 200 та таянч устун ўрнатилиб, 5 км электр тармоғи тортилган. Трансформатор пунктларини ўрнатиш ва ички йўлларни яхшилаш ишлари давом этмоқда.
Доимий комиссия аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг сифати ва муддатлари, ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, қурилиш-монтаж ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли ташкил этиш ҳамда барча лойиҳаларни белгиланган муддатларда тўлиқ якунлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида туман ҳокими ўринбосари Ф. Тўлабоевнинг ҳисоботи юзасидан доимий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.
Slide 1 of 2