ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИ РИВОЖИ — ЭЪТИБОРДА
Айни кунда “Заркент қирмизи меваси” агрофирмаси ҳудудидаги “Чорвадор” фермер хўжалигида 500 бош “Баят” зотли қўй парваришланмоқда.
Ушбу қўй зоти туманнинг иқлим шароитига тез мослашувчан бўлиб, асосан гўшт ва жун етиштиришга ихтисослашган.
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Асадулло Икромович Нажмиддинов мазкур фермер хўжалигида бўлиб, қўйларни парваришлаш жараёнлари, озуқа базаси ҳамда мавжуд шароитлар билан яқиндан танишди.
🔍 Ташриф давомида: ▫️ чорва парвариши самарадорлигини ошириш
▫️ наслчилик ишларини такомиллаштириш
▫️ озуқа захирасини мустаҳкамлаш
▫️ маҳсулот ҳажмини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди
📌 Шунингдек, туманда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
✅ Бундай амалий ишлар туманда чорвачиликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.