Брифингда Кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, депутатлик назоратини кучайтириш ва энг муҳими, аҳоли билан ишлашни қоғозда эмас, балки бевосита жойларда тизимли йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, депутатларнинг хонадонларга кириб бориши, фуқароларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиши ва уларни тегишли мутасаддилар иштирокида ҳал этишга қаратилган ишлар хусусида сўз юритилди