35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
TADBIRKORLIK LOYIHALARI VA AHOLI BANDLIGI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
O‘rganish ishlari hududlarga chiqqan holda davom ettirilib, deputatga biriktirilgan loyihalardan biri Yangi bog‘ MFYda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarining ish jarayoni bilan yaqindan tanishildi.
янв.21
MAHALLADA TADBIRKORLIK VA BANDLIK MASALALARI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
IJTIMOIY HIMOYAGA MUHTOJ FUQAROLAR UCHUN MUNOSIB SHAROIT DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
Deputatlik nazorat tahlil ishlari davom etmoqda…
янв.21
YANGI O‘QUV YILIGA TAYYORGARLIK DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
TADBIRKORLIK FAOLIYATI ERKINLIGI QONUN IJROSI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
IJTIMOIY HIMOYA VA XIZMATLAR DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
Marg‘ilon shahrida himoya orderi olgan xotin-qizlar bilan olib borilayotgan ishlarning holati o‘rganildi
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров бошчилигида Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 2026 йил 3–8 август кунларидаги ижтимоий тармоқлардаги фаолияти таҳлил қилинди.
Таҳлил даврида туман Кенгашининг расмий Telegram канали орқали жами 104 та материал эълон қилинган. Шундан 61 таси депутатлар фаолиятига бағишланган бўлиб, бу Кенгаш фаолиятини жамоатчиликка етказишда депутатлик корпусига алоҳида эътибор қаратилганини кўрсатади.
Ҳисобот даврида жами 10 нафар депутатнинг фаолияти ижтимоий тармоқларда ёритилган. Жумладан, туман ҳокими А.Нажмиддиновнинг фаолияти 15 маротаба, Р.Миразимовники 6 маротаба, М.Садриддинов ва К.Бўтаевларники 3 маротабадан, О.Тошпўлатов, А.Ашуров ва Л.Араловларники 2 маротабадан, Т.Юлдашев ва Ж.Ёқубжановларники 1 маротабадан ёритилган. Котибият мудири М.Эргашеванинг фаолияти эса 12 маротаба акс эттирилган.
Шу билан бирга, депутатлар фаолиятини ёритишда мутаносибликни таъминлаш, ижтимоий тармоқларда фаолияти акс этмаётган депутатларнинг ишини ҳам мунтазам ёритиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Депутатлик назорати йўналишида 4 та депутатлик сўрови ва 1 та сўровга берилган жавоб ёритилган. Х.Абудуллаевнинг депутатлик сўрови натижасида Кўкёр маҳалласи Муғол кўчасида ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошлангани ҳақида материал берилгани депутатлик сўровининг аниқ амалий натижаси сифатида ижобий баҳоланди.
Шунингдек, Ф.Отабоев ва К.Бўтаев томонидан ҳудудларда ўтказилган кўчама-кўча ўрганишларда аниқланган муаммоларнинг депутат дафтарига қайд этилгани бўйича 2 та материал эълон қилинган. Бироқ айрим ўрганишлар бўйича аниқланган муаммоларнинг депутат дафтарига қайд этилгани ва уларнинг кейинги ижроси ҳақида маълумотлар тўлиқ ёритилмаган.
Туман Кенгаши сессиясини YouTube орқали тўлиқ жонли эфирда намойиш этилгани ҳам ижобий амалиёт сифатида қайд этилди.
Таҳлил жараёнида айрим материалларда жараён ёритилган бўлса-да, якуний натижа очиб берилмагани аниқланди. Хусусан, 4-сонли сайлов округи депутати Ж.Ёқубжанов фаолиятига оид материалларда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар етарлича кўрсатилмаган. Шу муносабат билан ҳар бир ўрганиш ва ташаббусда муаммо, кўрилган чора ва аниқ натижани биргаликда ёритиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Умуман, Янгиқўрғон тумани Кенгашининг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятида материаллар сони ва депутатлик фаолиятига ажратилган контент салмоғи юқори экани, сессияларни жонли эфирда намойиш этиш, депутатлик сўровлари ва уларнинг натижаларини ёритиш, депутат дафтарига қайдларни акс эттириш каби ижобий амалиётлар шакллангани қайд этилди.
Шу билан бирга, депутатлар қамровини кенгайтириш, депутатлик сўровларига берилган жавоблар ва уларнинг амалий натижаларини мунтазам ёритиш, доимий комиссиялар фаолияти ҳамда ҳар бир ўрганишнинг якуний натижаларини жамоатчиликка етказиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1