Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Deputatlik nazorati
янв.21
Zuhro mahallasida “Obod mahalla - obod ko‘cha - obod xonadon” tamoyili asosida keng ko‘lamli qurilish, ta’mirlash va obodonlashtirish ishlari amalga oshirilmoqda.
янв.21
Xalq deputatlari Marg‘ilon shahar Kengashi kotibiyat mudiri A.Ermatov tomonidan Yovqachar mahalla fuqarolar yig‘ini faolining madaniy meros obyektlari bilan bog‘liq murojaati tinglandi.
янв.21
Marg‘ilon shahar Kengashida haftalik ishlar muhokama qilindi
янв.21
Xalq deputatlari Marg‘ilon shahar Kengashi raisi O.Axmatshayev hamda shahar Kengashi kotibiyat mudiri A.Ermatov tomonidan Marg'ilon shahridagi 3-sonli umumiy oʻrta ta’lim maktabida olib borilayotgan mukammal ta’mirlash ishlari oʻrganildi.
янв.21
Xalq deputatlari Marg‘ilon shahar Kengashining Agrar, suv xo‘jaligi va ekologiya masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.Y
янв.21
Ichimlik suvi muammosi o'rganildi
янв.21
🔹Xalq deputatlari Marg‘ilon Shahar Kengashi raisi O.Axmatshayev hamda kotibiyat mudiri A.Ermatov “Zuxro” MFY hududida joylashgan 36-maktabgacha ta’lim tashkilotida olib borilayotgan mukammal ta’mirlash ishlarini ko‘zdan kechirdi.
янв.21
Toshkesar MFYda ijtimoiy xizmatlar samaradorligi o‘rganildi
янв.21
Kengash qarori ijrosi oʻrganildi
ПАХТАДАН ЮҚОРИ ДАРОМАД ОЛИНГ – ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЯРАТИБ БЕРГАН ИМТИЁЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИНГ! Жорий йилнинг 10 майдан – 10 июнгача ғўза парваришида “Зарбдор бир ойлик” ойлигини эълон қилиш ва ғўза агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг МУРОЖААТИ

 Ҳурматли
деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа ходимлари!
 

Бу йилги табиат қийинчиликларига
қарамасдан, Сиз фермер


ва деҳқонлар томонидан республика бўйича
889,5 минг
гектар
майдонларда
шундан, 300 минг гектардан ортиқ
Шинжон усулида
чигит қадаб, пахтадан 4,5 миллион тонналик ҳосил хирмони яратишдек улкан
марралар олинган.
 

Жорий йил баҳор ойларида
об-ҳавонинг серёғин бўлганлиги ҳисобига эрта муддатларда чигит экилган
майдонларда, ниҳоллар униб чиқиши даврида
шира, трипс, ўргимчаккана зараркунандалари ҳамда фузариоз, вилт, гоммоз
касалликлари
учрамоқда. 

Зараркунанда ва касалликларни олдини олиш
мақсадида ғўза баргларини доимий синчиклаб кузатиб бориш, дала атрофига
биологик ва кимёвий
ишловлар
бериш зарур. 

Зараркунанда ва касалликларга
ўз вақтида қарши ишловлар ўтказилмаганда кутилаётган ҳосилнинг
30-40 фоизини йўқотилишига олиб келиши
мумкин.
 

Миришкор фермерлар! 

Фермер- ерга пахта уруғини қадаган маҳалдан бошлаб
кун санайди: умид билан қадаган ниҳолни тўла-тўкис ундириб олгунича озмунча тер
тўкадими, меҳнат қиладими?
 

Мураккаб об-ҳаво шароитидан тортиб, энг керакли агротехник тадбирларни
қўллашгача бўлган жараёнлардан эсон-омон ўтиш осон кечмайди, албатта.
 

Энг муҳими, фермер бу йилги май-июнь-июль ойиларининг
иссиқ кунида пахтанинг ҳосилини олиб қолиб, туну кун қилган ҳалол заҳматли
хизматлари меваси нақадар тотли эканини ҳосил пишиб етилиб, ўз вақтида
териб-йиғиб олиниб, хирмонга тўкилган дамда, асосийси, белгиланган режалар ошириб
уддаланганидан кейингина англаб етади.
 

Бунинг учун эса бугундан ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари ўз пахта
даласида
“Зарбдор бир ойлик” эълон қилиши лозим. 

Ҳиммати баланд миришкор деҳқон ва фермерлар! 

Юқоридагидан келиб чиқиб, пахтадан юқори ҳосил олиш
учун май-июнь ойларида, яъни
“Долзарб бир ойлик”да биз фермерлар агротехник тадбирларни амалга
ошириш зарурлиги ҳамда қўшимча даромад олишингизни юракдан ҳис этиб, қуйидаги
тадбирларга ҳар қачонгидан ҳам зиёда масъулият билан ёндошишингиз сўралади:
 

БИРИНЧИДАН, ОЧИҚ МАЙДОНЛАРДА 76Х10 СМ ҚЎШҚАТОР ЭКИЛГАН ҒЎЗА ҚАТОР ОРАСИГА ҚУЙИДАГИЧА
ИШЛОВ БЕРИНГ
 

-Очиқ майдонларда ғўза қатор
орасига
1-ишлов бериш далада 75-80 фоиз кўчат униб чиқиб, қаторлари
яққол кўриниши билан бошланади. Далада культиваторни
биринчи йўналишини шундай белгилаш керакки, культиватор айнан сеялка изидан
ҳаракатланиши шарт.
 

Шундай қилинганда, ғўза қаторларининг ҳимоя зонаси сақланади,
кўчатларнинг шикастланиши ва кўмилиб қолинишининг олди олинади, культивация
сифатли ўтказилади.
 

1-ишлов беришга созланган культиваторларда 5 та ғозпанжа, 14 та норальник, 4 та ўнг ва 4 та чап сферик диск ҳамда 4 та ўнг ва 4 та чап пичоқ ўрнатилиб,
жами ишчи органлари сони
33-35 тани ташкил қилади. 

Очиқ майдонда 76х10-11 см схемада қўшқатор экилган далаларда ғўза
қатор ораларига трактор ғилдираклари орқасига жойлашган культиваторнинг сферик
дисклари ғўза қатор орасида ўсимликдан
6-8 см узоқликда ва 6-7 см чуқурликда маълум бурчак ҳосил қилган ҳолда
ҳаракатланади.
 

Диск ортидан пичоқлар 6-8 см узоқликда ва 5-6 см чуқурликда, эгатларнинг қоқ ўртасидан юрадиган
ғозпанжа
12 см қамровда ва 12-14 см чуқурликда тупроқни юмшатиб боради. 

Ғўза қаторларини культивация қилиш жараёнида чопиқ тракторлари паст тезликда, бир маромда юргизган ҳолда амалга оширилади, натижада ўсимликнинг илдизига ҳаво ва иссиқлик етиб боради ва уларнинг баравж ва дуркун ўсиши таъминланади. 

ИККИНЧИДАН, ОЧИҚ МАЙДОНЛАРДА 76
СМ ЯККАҚАТОР ЭКИЛГАН ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА ҚАТОР ОРАСИГА ИШЛОВ БЕРИШ
 

Очиқ майдонларда 76 см яккақатор экилган ғўза майдонларида
чигитларни униб чиқишини жадаллаштириш ва тўлиқ гектар ҳосил қилиш, шунингдек,
ғўза ниҳоллари тўлиқ униб чиққан майдонларда эса
қатор ораларига биринчи ишлов беришни ташкил қилиш лозим. 

Бунда, культиватор ўғитлагичнинг грядилларига биринчи жуфт ишчи
жиҳоз сифатида майда
ККО (4-6 см чуқурликда), ишчи орган сифатида 6-8 см чуқурликда наральник ва охирига 10-12 см чуқурликка ғозпанжа ўрнатган ҳолда культивацияни қатор ораси 66 см кенглик қамровида
тракторни паст тезликда юргизган ҳолда амалга оширилади.
 

Бунинг натижасида ғўза ниҳоллари ўсиши ва ривожланиши тезлашиб,
ўғитларни зарур чуқурликка солишга имкон яратилади.
 

Биринчи ишлов беришда тупроқ шароитини ҳисобга олган холда,
культиваторнинг ҳар бир қатор орасида ишлашда
5
тадан ишчи органи, яъни 2 та юмшатгич панжа (ККО), 2 та ясси кесувчи панжа
(наральник) ва
1 та ғозпанжа (лапка) ўрнатиш тавсия этилади. 

Ишлов беришда культиваторнинг ўртадаги органлари 8-10 см, чеккадагилари эса 5-6 см кейинги культивацияларда эса ишчи жиҳозлари мос равишда 10-12 см, четки ишчи жиҳозлари 6-8 см чуқурликка мўлжалланиб созланади. 

Қатор орасига ишлов бериш ўз муддатида ва сифатли бажарилмаса,
тупроқдаги намлик йўқолишига олиб келади, ўсимлик илдизи шикастланади, ўсиш ва
ривожланиш жараёнлари секинлашиб,
10-15 кунга кечикади, ўсув даврлари узайишига сабаб бўлади, ғўза
ҳосилдорлиги
7-8 ц/гача камайиши мумкин. 

УЧИНЧИДАН, ҒЎЗАНИ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШ ТАРТИБИ 

Ғўзанинг ўсув даврида озиқа моддаларнинг етарли бўлиши унинг
мақбул ўсиши ва ривожланиши ҳамда юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлайди.
 

Азот етишмаса барглари майда ва яшил сарғиш рангли, калта
бўйли, кам кўсакли бўлиб қолади. Меъёрдан ортиқча берилса, ғовлаб кетади ва
пишиб етилиши кечикади.
 

Фосфор элементи етишмаганда
ҳам ғўзанинг илдиз тизими секин ривожланади, барглари майда ва калта бўйли
бўлиб, баргларида қизғиш томирларни ва доғларни кузатиш мумкин.
Ўсимликни генератив органларини пайдо бўлиши кечикади, ҳосил сифати пасаяди. 

Калий етишмаганда баргда қўнғир доғлар пайдо бўлади,
секинлик билан қуриб, буралиб тушиб кетади, вилт билан касалланиши кучаяди,
ҳосил сифати пасаяди. Бир дона кўсакдаги пахта вазни
0,5-1,0 граммга камаяди. 

Фосфор ва калий ўғитларининг йиллик
миқдорлари тупроқдаги ҳаракатчан фосфор ва алмашинадиган калий заҳираларини
ҳисобга олган ҳолда ва агрокимёвий картограммалар асосида берилади.
 

Тупроқнинг агрокимёвий картограммалари бўйича ғўзага
қўлланиладиган фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик меъёрлари
азотли ўғитга асосан N:P:K=1:0,7:0,5 нисбатда белгиланади. 

Ғўза ўсимлиги ўғитларни тупроқ турига боғлиқ ҳолда турли даражада
ўзлаштиради. Ғўзанинг азотдан фойдаланиш даражаси
30-40 фоиз, фосфордан 15-20 фоиз, калийдан 45-50 фоизгача бўлади. 

Маълумки, азотли ўғитларнинг 20-30
фоизи газ шаклига ўтиб
ҳавога учиб кетади ҳамда нитрат шаклида ёғингарчилик ва суғориш таъсирида
тупроқнинг қуйи қисмига сингиб кетади.
 

ТЎРТИНЧИДАН, ШИНЖОН УСУЛДА ЕТИШТИРИЛАЁТГАН ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИНИ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР
БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШ
 

Шинжон усулида ғўза парваришланадиган
майдонларда экиш олдидан фосфорли ва калийли минерал ўғитлар йиллик меъёрининг
100 фоиз миқдорида қўлланилиши тавсия этилади. 

Ғўзанинг вегетация даврида азотли ўғитлар (гранула) томчилатиб суғориш шланглари орқали фертигация (сувда эритиш) усулида
берилади;
 

Ғўзанинг 3-4 чинбарг даврида 50 кг/га физик ҳолда аммиакли
селитра билан озиқлантириш тавсия этилади.
 

Шоналаш даврида 2 марта физик ҳолда азотли ўғитлар берилади бунда, биринчисида 75 кг/га амиакли селитра, иккинчисида
75 кг/га аммиакли селитра қўлланилади. 

Гуллаш даврида озиқлантиришда 3 марта физик ҳолда азотли
ўғитлар берилади, бунда
биринчисида 100 кг/га.дан, иккинчисида 100
кг/га.дан ва учинчисида 100 кг/га амиакли селитра қўлланилади. 

  

  

БЕШИНЧИДАН, ОЧИҚ УСУЛДА
ЕТИШТИРИЛАЁТГАН ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИНИ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШ
 

  

Ғўзани 76 см қўшқатор ва яккақатор схемада экилган майдонларда ўртача 50 ц/га ва ундан юқори ҳосил олишда физик ҳолда азот 750 кг/га (аммиакли селитра), фосфор 300 кг/га (аммофос), калий 200 кг/га (калий хлориди) меъёрда озиқлантириш талаб
этилади.
 

Тупроқ унумдорлиги паст
бўлган ерларда ўғитлар миқдорини
20-25 фоизга ошириш тавсия этилади. 

Тупроқнинг агрокимёвий
картограммаси асосида
экиш олдидан физик
ҳолда
фосфорли ўғитлар йиллик меъёрининг 70 фоизи (175 кг/га аммофос), калийли ўғитлар йиллик меъёрининг 50 фоизи (75 кг/га калий хлорид) миқдорида қўлланилиши тавсия
этилади.
 

Биринчи озиқлантириш 3-4 чинбарг даврида гектарига физик ҳолда
азотли ўғитлар йиллик меъёрининг
20 фоизи (150 кг/га карбамид ёки аммиакли селитра)
ўсимликдан
10-12 см узоқликда ва 12-14 см чуқурликка қўлланилади. 

Иккинчи озиқлантириш
шоналаш
да гектарига физик ҳолда
азотли ўғитлар йиллик меъёрининг
45 фоизи (350 кг/га аммиакли селитра) ва калийли ўғитлар йиллик
меъёрининг
50 фоизи (75
кг/га калий хлориди) миқдорида ўсимликдан
12-14 см узоқликда ва 16-18 см чуқурликка берилади. 

Учинчи озиқлантириш гуллаш даври бошида гектарига физик
ҳолда азотли ўғитлар йиллик меъёрининг
35 фоизи (250 кг/га аммиакли селитра) ва фосфорли ўғитлар йиллик
меъёрининг
30 фоизи (75
кг/га аммофос) миқдорида
ўсимликдан
15-16 см узоқликда
ва
18-20 см чуқурликка берилади. 

Ғўзадан юқори ҳосил олиш
учун қатор ораларига сифатли ишлов бериш ҳамда минерал ўғитлар билан ўз вақтида
белгиланган меъёрларда озиқлантириш пахтадан кафолатли ҳосил етиштиришни
таъминлайди.
 

ОЛТИНЧИДАН, ТАМАКИ ТРИПСИГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ. 

Айрим инсектицидларни кўп йиллар мобайнида сурункасига ишлатиш
натижасида бу препаратларга нисбатан бардошли трипс популяциялари вужудга
келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун
препаратларни
алмашлаб қўллаш яхши самара беради.
 

Ғўза майдонларига яқин контурда жойлашган ғалланинг пишиш
арафасида яъни ғалла баргларининг сарғайиш жараёнида озуқа етишмаслигидан трипс
зараркунандалари ғўзага кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори бўлади. Бунинг олдини олиш
мақсадида ғалла майдонларига тўлиқ ишлов бериш ва
ғўза майдонлари четларини тез-тез кимёвий ишловлар ўтказиш талаб
этилади.
 

Ғўза майдонларида трипсга қарши профилактик тадбирлар учун олтинкўз энтомофагини дала
атрофи ва майдонларга гектарига
1 500-2 000 донадан тарқатиш тавсия
этилади.
 

Трипс битта ниҳолда 4-5 донадан ортса, кимёвий
ишловлар ўтказиш талаб этилади. Трипсга қарши таркибида имидаклоприд (Конфидор,
имидор), ацетамиприд (Моспилан, Ацет, Плантаприд), тиаметоксам
(Актара Тиара), циперметрин+хлорпирифос (Нурелл-Д,
Агрофос-Д) бўлган препаратлардан бири билан ҳар ишлов берганда, ушбу
кимёвий препаратларни алмаштириб қўллаш тавсия этилади.
 

Ўргимчаккана. Ўргимчаккана кенг
тарқалган зараркунанда бўлиб,
200 дан ортиқ экинлар билан озиқланади. Ўргимчаккана
баҳор-ёздаги бўғини кўкиш-сариқ, қишлаб чиқадиганлари эса тўқ сариқ-қизил
бўлади. Танасининг ён томонларидаги иккита қорамтир доғлари яққол кўриниб
туради.
 

Ўргимчаккана қишловдан жуда барвақт, ўртача бир кеча-кундузлик
ҳарорат
7-8°С дан ошганда чиқади. Ўргимчаккана биринчи бўлиб, дала четларида ва
бегона ўтларда ривожланади.
 

Ўргимчаккана одатда шамол ёрдамида, ўргимчак иплари воситасида,
шунингдек чопиқ тракторлари ва культиваторлар билан тарқалади. Шу боис, дастлаб
ғўза майдонларининг чекка томондагилари зарарланади.
 

ЕТТИНЧИДАН, ЎРГИМЧАККАНАГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ. 

Олтингугурт ғўза учун ҳимоя воситаси бўлиб, ўргимчакканага қарши
энг самарали ва арзон воситалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, у барча сўрувчи
зараркунандаларнинг ривожланиши ва кўпайишини олдини олади.
 

Ғўза майдонларининг атрофларида олтингугурт уюм ҳолда тўплаш
ёки пуркаш орқали қўлланиши зарур. Бу эса, ғўза майдонларига ўргимчаккана
ва бошқа зараркунандалар кириб келишидан ва тарқалишидан самарали ҳимоя қилади.
 

Ўргимчаккананинг 40 дан ортиқ кушандаси мавжуд бўлиб, булардан энг аҳамиятлиси
-
олтинкўз ҳисобланади. Олтинкўз
энтомофагини дала атрофи ва дала майдонларига гектарига
2 000-2 500 донадан тарқатиш тавсия этилади. 

Агар далада битта баргда 7-8 дона ўргимчаккана учраса, кимёвий препаратлар билан
ишловлар ўтказиш зарур. Махсус акарицидлар фойдали ҳашаротлар ва энтомофагларга
салбий таъсир қилмайди.
 

Таркибида гекситиазокс асосли препаратлар гектарига 0,1-0,3
литр, кейинги ишловда гекситиазокс+пропаргит (Химголд,
Акара стар, Акара голд, Акара био ва бошқа) препаратлари
гектарига
0,4-0,45 литр ёки абамектин+спиродеклофен таъсир этувчи препаратлар қўллаш яхши самара беради. 

Ғўза майдонларида агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли
амалга оширилганда, жумладан ғўзани чанқатмасдан суғорилганда ўргимчакканани
кўпайишини ва кенг тарқалиб кетишини олдини олади.
 

Шунингдек, таркибида микро элементли
ўғитлар
ва ўсишни бошқарувчи
препаратлар билан
ўз вақтида ишловлар ўтказилганда ғўзанинг зараркунанда
ва касалликларга чидамлилик ортади,
15-20 кунга ривожланиши тезлашади ҳамда ҳосилдорликнинг 25-30 фоизга ошишига замин яратади. 

САККИЗИНЧИДАН, БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ
ГЛИФОСАТ ГЕРБИЦИДИ БИЛАН ИШЛАШ
 

Бугунги кунда ғўза майдонларида бегона
ўтлар
кўпайиши ҳолатлари кўп учрамоқда. Бунинг учун, гербицидга чидамли хорижий ғўза навлари майдонларида глифосат
таркибли гербицидидан фойдаланиш самарали ҳисобланади.
 

Глифосат маҳаллий ғўза навлари
ҳамда бир генли хорижий навлар (глифосатга чидамсиз) учун хавфли бўлиб,
ўсимликнинг
нобуд бўлишига олиб келади.
Ушбу моддадан фақат махсус генетик жиҳатдан ўзгартирилган глифосатга чидамли
(Gt-генли) ғўза навларидагина
фойдаланиш мумкин.
 

ЭСЛАТМА!!! 

Биринчи навбатда глифосатга чидамли ғўза навлари экилган ва 3-4 чинбарг чиқарган
майдонда махсус
10 м2 (10х10 –1
сотих) синов участкаси ажратиб олинади.
 

Ушбу 1 сотих майдон учун 30-40 граммда 20-30 литр ишчи эритма тайёрланиб, ажратиб олинган майдонда ишчи
эритмани қўл аппарати ёрдамида қўллаб кўриш лозим.
 

Агар ишчи эритма сепилган майдонда ғўзанинг ривожланиш фазаларида
салбий
(стресс, ўсишдан тўҳташ, баргларини сарйғайиши,
нобуд бўлиш каби)
ўзгаришлар кузатилмаган тақдирда – қолган майдонлар
учун белгиланган меъёрларда тайёрланган эритмани қўллаш
тавсия этилади. 

Барчангизни юқоридаги тадбирларни ўз
вақтида амалга оширишга чорлаб, иқтисодиётимизни юксалтиришга, она юртимиз
янада обод бўлиши учун муносиб ҳиссангизни қўшишга ҳамда
“Долзарб бир ойлик”да пахтани ўз муддатларида парваришлашга ҳамда юқори ҳосил олишга даъват
этамиз!