МАҲАЛЛАДА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Темирова Феруза Алиакбаровна томонидан сайлов округида жойлашган Хўжашўркент маҳалласида ёшлар етакчисининг фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳаллада ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт, маданият ва тадбиркорлик йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан индивидуал ишлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан масъуллар билан суҳбат ўтказилди.
Депутат томонидан ёшлар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллада ёшлар фаоллигини янада ошириш бўйича тавсиялар берилди.