Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Абдулабий маҳалласида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар ҳонадонларига ташриф буюрилди
янв.21
Абдулабий маҳалласида Президент фармони ижроси ва ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилди
янв.21
Жалақудуқ туманида хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди
янв.21
Ш.Хайтахунов Жалақудуқ туманидаги 17- давлат ихтисослаштирилган мактабида ўқувчилар давоматини ўрганди
янв.21
Jalaquduq tumanida geografik obyektlarni nomlash va qayta nomlash masalalasi
янв.21
Xalq deputatlari Jalaquduq tumani Kengashining 21-sessiyasida yoshlar siyosati va "Yoshlar daftari" ijrosi
янв.21
Xalq deputatlari Jalaquduq tumani Kengashining navbatdagi 21-sessiyasi
янв.21
Yangisor MFYda muhim muhokama!
янв.21
YOSHLAR MASLAHAT GURUHI FAOLIYATIDAN
янв.21
Bo‘ston MFYda Anzor Textile faoliyati o‘rganildi
СУТЛИБУЛОҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ 102 ТА ХОНАДОННИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
СУТЛИБУЛОҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ 102 ТА ХОНАДОННИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан сайлов округида жойлашган Сутлибулоқ маҳалласида аҳоли мурожаатлари асосида ҳудудий ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги 102 та хонадонда яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда жиддий муаммолар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, ҳудудда ичимлик суви тармоғи етарли даражада шакллантирилмагани сабабли хонадонларга сувни барқарор етказиб бериш имкони бўлмаётгани маълум бўлди.
Фуқаролар билан ўтказилган мулоқотларда ичимлик суви таъминотидаги узилишлар уларнинг кундалик турмуш тарзига қатор ноқулайликлар келтириб чиқараётгани таъкидланди. Аҳоли мазкур муаммони бартараф этиш, ҳудудга янги ичимлик суви тармоғини тортиш ҳамда хонадонларни марказлашган ва барқарор сув таъминоти билан қамраб олишда амалий ёрдам сўради.
Депутат Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан ҳолат жойида атрофлича ўрганилиб, мавжуд сув тармоғининг имкониятлари ва аҳолининг эҳтиёжлари таҳлил қилинди. Ўрганиш натижасида 102 та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун ҳудудга белгиланган талаблар асосида янги сув тармоғини тортиш зарурлиги қайд этилди.
Аниқланган муаммони ижобий ҳал этиш, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ҳудудни ўрганиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва янги ичимлик суви тармоғини тортиш чораларини белгилаш юзасидан туман ҳокими ўринбосари Ф. Тўлабоев номига депутатлик сўрови юборилди.
Депутатлик сўровида Сутлибўлоқ маҳалласидаги 102 та хонадонни барқарор ичимлик суви билан таъминлаш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, муаммони ҳал этиш имкониятларини ўрганиш ҳамда амалга ошириладиган ишлар бўйича асослантирилган маълумот тақдим этиш сўралди.
Мазкур депутатлик сўровининг кўриб чиқилиши, мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиши ва аҳоли мурожаатининг ижобий ҳал этилиши депутат назоратига олинди.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube