Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Абдулабий маҳалласида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар ҳонадонларига ташриф буюрилди
янв.21
Абдулабий маҳалласида Президент фармони ижроси ва ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилди
янв.21
Жалақудуқ туманида хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди
янв.21
Ш.Хайтахунов Жалақудуқ туманидаги 17- давлат ихтисослаштирилган мактабида ўқувчилар давоматини ўрганди
янв.21
Jalaquduq tumanida geografik obyektlarni nomlash va qayta nomlash masalalasi
янв.21
Xalq deputatlari Jalaquduq tumani Kengashining 21-sessiyasida yoshlar siyosati va "Yoshlar daftari" ijrosi
янв.21
Xalq deputatlari Jalaquduq tumani Kengashining navbatdagi 21-sessiyasi
янв.21
Yangisor MFYda muhim muhokama!
янв.21
YOSHLAR MASLAHAT GURUHI FAOLIYATIDAN
янв.21
Bo‘ston MFYda Anzor Textile faoliyati o‘rganildi
«ЮКСАЛИШ» МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
«ЮКСАЛИШ» МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган округ ҳудудидаги «Юксалиш» маҳалласида бўлди.
Ўрганиш давомида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳар бир оила учун барқарор даромад манбаини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Водий массивида жойлашган кўп қаватли уйлар ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд муаммолари ҳамда уларни ҳал этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, аҳоли учун қулай ва обод муҳит яратиш мақсадида давлат дастури доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилди. Жумладан, Президентнинг 2026 йил 2 февралдаги ПҚ–48-сон қарорига мувофиқ, кўп қаватли уйлар атрофидаги 2 500 квадрат метр майдонда йўлакларни бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўрганиш якунида масъулларга ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитларни янада яхшилаш, камбағал оилалар билан манзилли ишлаш ҳамда уларнинг даромадини оширишга қаратилган амалий чораларни кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube
Slide 1 of 8