Jańalıqlar

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан ўз сайлов округида жойлашган Оқтом маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги фаолияти, аҳоли билан ишлаш ҳолати, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳудуддаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Депутат томонидан аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича келишиб олинди.