Jańalıqlar

Депутат назорати.

Депутат назорати.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада профилактика инспектори фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда маҳалла “еттилиги” билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, профилактика инспектори томонидан ёшлар, хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан олиб борилаётган профилактик тадбирлар юзасидан маълумотлар олинди.
Депутат томонидан ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.