Jańalıqlar

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Йўлдошев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси томонидан юритилаётган ҳужжатлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ҳамда маҳаллабай ишлаш тизими доирасида белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.