Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

ОБОД МАҲАЛЛА — ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ

ОБОД МАҲАЛЛА — ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

Учрашув давомида Жаҳон банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда бажарилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, ички кўчаларнинг асфальтлаштирилгани, электр тармоқлари янгиланиб, янги таянч устунлари ўрнатилгани аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, депутат аҳолига ҳудуддаги ободонлаштириш ишларини қўллаб-қувватлаш, хонадонлар атрофини тартибга келтириш, кўча ва маҳалла ҳудудларини озода ҳамда кўркам сақлаш бўйича тавсиялар берди.

✅ Маҳаллаларни обод қилиш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 2