Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари Қодиров Икромжон Жўраевич ҳамда Отабоев Фахриддин Жўрабоевичлар томонидан фуқаролар мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Жумладан, аҳоли томонидан билдирилган масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли масъуллар иштирокида уларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.

Шунингдек, Жаҳон банкининг қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг сифати ҳамда муддатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур йўналишдаги ўрганишлар изчил равишда давом эттирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда лойиҳалар ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик назорати кучайтирилади.

Slide 1 of 1