Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Депутат томонидан туман марказидаги Ахборот кутубхона маркази фаолияти ўрганилди.
янв.21
Депутат томонидан ички кўчалар ҳолати ўрганилди.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Deputat oziq-ovqat do‘konlarida narxlar va mahsulot sifati bilan tanishdi.
янв.21
32-sonli maktab rekonstruksiya ishlari nazoratda!
янв.21
Deputat-Ijtimoiy yordam va xizmatlar sifatini manzilli o‘rgandi.
янв.21
Deputat tomonidan oilaviy poliklinikadagi xizmatlar o‘rganildi.
янв.21
Депутат нар-навоалрни ўрганди.
янв.21
Deputat tashabbusi bilan yo‘llar ta’mirlandi.
янв.21
“Xotira va qadrlash — inson qadri ulug‘!”
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

 Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.


Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Муминов раислигида ўтказилди. Унда вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари, вилоятда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда доимий комиссиялар раислари иштирок этдилар.


Муҳокама жараёнида ҳудудий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, депутатлик корпуси ишини янада такомиллаштириш, қонунлар ижроси устидан
таъсирчан депутатлик назоратини кучайтириш каби муҳим масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, аҳоли муаммоларини тизимли ўрганиш, жойлардаги мурожаатлар билан ишлаш сифатини ошириш, доимий комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.


Йиғилиш давомида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров сўзга чиқиб, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг 2026 йил биринчи чорагидаги фаолияти таҳлили, йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида батафсил ахборот берди.


Тадбир якунида ҳудудий Кенгашлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, кадрлар салоҳияти ва малакасини ошириш, иш жараёнларига замонавий бошқарув
механизмларини жорий этиш ҳамда депутатлар фаоллигини кучайтиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди. 

   

Slide 1 of 4