Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Депутат томонидан туман марказидаги Ахборот кутубхона маркази фаолияти ўрганилди.
янв.21
Депутат томонидан ички кўчалар ҳолати ўрганилди.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Deputat oziq-ovqat do‘konlarida narxlar va mahsulot sifati bilan tanishdi.
янв.21
32-sonli maktab rekonstruksiya ishlari nazoratda!
янв.21
Deputat-Ijtimoiy yordam va xizmatlar sifatini manzilli o‘rgandi.
янв.21
Deputat tomonidan oilaviy poliklinikadagi xizmatlar o‘rganildi.
янв.21
Депутат нар-навоалрни ўрганди.
янв.21
Deputat tashabbusi bilan yo‘llar ta’mirlandi.
янв.21
“Xotira va qadrlash — inson qadri ulug‘!”
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилган ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга қатор
долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда инвестиция муҳитини яхшилаш, саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Муҳокамалар жараёнида комиссия аъзолари томонидан соҳаларда мавжуд айрим муаммо ва камчиликлар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Йиғилиш якунида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли хулосалар шакллантирилиб, қарор лойиҳалари тайёрланди ҳамда уларни Кенгашнинг навбатдаги
сессияси кун тартибига киритиш юзасидан тавсиялар берилди.

Slide 1 of 9