Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Deputat-Ijtimoiy yordam va xizmatlar sifatini manzilli o‘rgandi.
янв.21
Deputat tomonidan oilaviy poliklinikadagi xizmatlar o‘rganildi.
янв.21
Депутат нар-навоалрни ўрганди.
янв.21
Deputat tashabbusi bilan yo‘llar ta’mirlandi.
янв.21
“Xotira va qadrlash — inson qadri ulug‘!”
янв.21
Deputat- fuqaro murojaatini o‘rganib, ijobiy hal etdi.
янв.21
Депутат миллий ҳунармантлар фаолиятини ўрганди.
янв.21
Депутат сифитсиз қурилган мактабгача таълим ташкилотидаги салбий ҳолатларни ўрганди.
янв.21
Депутат сайловчилар муаммоларини ижобий томонга хал этди.
янв.21
Deputat tashabbusi samara bermoqda!
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон томонидан Боғистон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисидан ҳудудда ҚВП филиалини ташкил этиш масаласида келиб тушган мурожаатлар ўрганилди.

Мурожаатларда таъкидланишича, ҳозирги кунда Боғистон МФЙ аҳолиси бирламчи тиббий хизматлардан фойдаланиш учун Бекабод МФЙ ҳудудида жойлашган оилавий шифокор пунктига қатнаб боришга мажбур бўлмоқда. Масофанинг узоқлиги, айниқса, кексалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, ҳомиладор аёллар ҳамда ёш болали оилалар учун қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.

Шу муносабат билан аҳоли мурожаат ва таклифларини инобатга олган ҳолда, Боғистон МФЙ ҳудудида ҚВП филиалини ташкил этиш, зарур бирламчи тиббий хизматларни маҳалланинг ўзида йўлга қўйиш ҳамда фуқаролар учун қулай шарт-шароит яратиш масаласи депутатлик назоратига олинди.

Мазкур масала юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, муаммонинг ечими бўйича амалий чоралар кўриш сўралди.

✅ Аҳолининг бирламчи тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланди.