Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
Депутат ногирон фуқаролар бандлигини таъминлаш юзасидан ўрганиш олиб борди.
янв.21
Депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож оилар турмуш шароитларини ўрганди.
янв.21
Депутат томонидан маҳалла еттилиги фаолиятини ўрганилди.
янв.21
Депутат Дастур асосида қурилиш битмай қолган объект холатини ўрганди
янв.21
Депутат томонидан маҳалладаги дорихоналар фаолияти ўрганилди.
янв.21
Депутат томонидан Соҳилобод маҳалласидаги хизмат кўрсатиш масканлари фаолияти ўрганилди.
янв.21
MUROJAT O'RGANILDI.
янв.21
DEPUTAT O‘RGANDI: NATIJA BOR, ISH BOR!
янв.21
Депутат ёшлар билан учрашув ўтказди.
янв.21
ZARBDOR MFYDA AMALIY ISHLAR VA O‘RGANISHLAR!
Депутат ва ёшлар

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан ўз сайлов округи ҳудудидаги ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларнинг бугунги кундаги долзарб муаммолари, таклиф ва ташаббуслари атрофлича тингланди. Хусусан, уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий иш ўринларига жойлаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишини ошириш, уларни замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш, турли тўгараклар ва ўқув курсларига жалб этиш орқали уларнинг салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат ва таклифлар алоҳида қайд этилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш белгиланди.

Мазкур мулоқот ёшлар билан доимий ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда фаол иштирокини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Slide 1 of 3