Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
DEPUTATNING SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUVI
янв.21
DEPUTATNING SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUVI
янв.21
DEPUTATNING SAYLOVChILAR BILAN UChRAShUVI
янв.21
DEPUTATNING SAYLOVChILAR BILAN UChRAShUVI
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
янв.21
2022-yil 7-mart kunidagi PF-87-sonli farmoni Oila va xotin-qizlarni tizimli qo‘llab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari ijrosi to‘g‘risida
янв.21
SAYLOVChILAR BILAN UChRAShUV
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
янв.21
Xalq deputatlari Denov tumani Kengashi deputati Abduraimov Mamadi Denov tumani “Xo‘jahalqi” mahallasidagi fuqarolari bilan uchrashuv o‘tkazildi.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси” раиси Тажиев Бахадир Садуллаевичнинг Навбаҳор туманига ташрифи

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси” раиси Тажиев Бахадир Садуллаевич Навбаҳор туманида аҳолининг ижтимоий иқтисодий ҳолатини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга ўқитиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туманга ташриф буюрди.

Ташриф давомида биринчи манзил, умумий қиймати 3 млн.АҚШ доллар бўлган, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳисобланган “PURE NATURE OILS” МЧЖ бўлди. Бугунги кунда ушбу корхона томонидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш жараёнлари бошланган бўлиб кўплаб ишсиз фуқаролар доимий иш жойларига эга бўлди.

Навбатдаги ташриф манзили тумандаги “Жалол-2018” фермер хўжалиги бўлди. Ташриф давомида бугунги кунда фермер хўжалигида тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Кейинги манзил туман марказида жойлашган, яқиндагина қайта таъмирланиб, энг сўнги замонавий жиҳозлар билан таъминланган Навбаҳор касб-ҳунар мактаби бўлди. Ташриф давомида ушбу муассасада ёшларга берилаётган таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш борасидаги ишлар албатта ижобиий натижаларни бериши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Slide 1 of 2