Jańalıqlar

Sońǵı jańalıqlar

янв.21
DEPUTATNING SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUVI
янв.21
DEPUTATNING SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUVI
янв.21
DEPUTATNING SAYLOVChILAR BILAN UChRAShUVI
янв.21
DEPUTATNING SAYLOVChILAR BILAN UChRAShUVI
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
янв.21
2022-yil 7-mart kunidagi PF-87-sonli farmoni Oila va xotin-qizlarni tizimli qo‘llab-quvvatlashga doir ishlarni yanada jadallashtirish chora-tadbirlari ijrosi to‘g‘risida
янв.21
SAYLOVChILAR BILAN UChRAShUV
янв.21
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
янв.21
Xalq deputatlari Denov tumani Kengashi deputati Abduraimov Mamadi Denov tumani “Xo‘jahalqi” mahallasidagi fuqarolari bilan uchrashuv o‘tkazildi.
АНЪАНАЛАР НАМОЙИШИ

Бугун маҳаллага эътибор қаратилаётгани негизида катта ҳикмат бор. 

  Маҳалла ҳикматлар бешиги, Ватан ичра кичик бир Ватан. Шу ҳудуд тинч, камбағалчилик, ишсизлик, жиноятдан холи ҳудуд бўлса юрт тинч, эртамиз барқарор бўлади. 

   Президентимизнинг 31-май, 1-июнь кунлари Бухоро вилоятига ташрифлари чоғи маҳаллага эътиборлари ниҳоят юқори эканлигини илғаш қийин эмасди. 

Вилоятдаги 544 маҳалланинг барқаррлиги таъминланса, вилоят тажрибасини оммалаштириш жараёни осон кечади. 

  Мен депутат бўлган--Алишер Навоий маҳалласи Юртбошимиз айтганларидек саноат ривожи сари зинама-зина юқорилаётган масканлардан ҳисобланади. Энг яхши мебелсозлар шу жойда, ишлаб чиқариш корхоналари, савло, маиший, тадбиркорликка қўл уриб, илдамлаётганлар шу ерда. Ҳамма бирлашиб интилса камбағалликка ўрин қолармикан? 

Ўз юмуши ила банд бўлаётганлар, яна қўшимча иш ўринлари яратаётганлар ҳисобига маҳаллада ишсизликка барҳам берилди, дея ғурур билан айта оламан. Демак жиноятчиликка ҳам ўз-ўзидан барҳам берилади. 

    Маҳалладаги еттиликнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ҳам ўз натижаларини бераётир. 

  Муҳтарам Президентимиз маҳаллаларга солиқдан тушадиган маблағнинг ўн фоизини қолдиришлари замирида ҳам бу тизим қўлида имконият борлиги, бемор, эҳтиёжманд аҳолисини ҳимоя қила олиши, ҳеч кимга сарғайиб юрмаслиги учун ҳимоя эканлигини кўриш мумкин. 

  Давлатимиз раҳбарининг Бухородаги ташрифларидан мақсадлари нуронийлар, фидоийлар, халқ билан мулоқотлари доирасида бағрикенглик, одамлар эртанги куни учун қайғуриш сингари ўзбекона анъаналар намойишини илғадим. 


     Лола АВЕЗОВА, 

Туман Кенгаши депутати. 

Slide 1 of 1