Маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг энг муҳим йўналишлари бўйича белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўрганиш ишлари давом этмоқда.
16-Ёрбоши сайлов округида депутатлик ўрни вакант бўлганлиги сабабли, шаҳар Кенгаши котибиятидан бириктирилган бош мутахассис Авазбек Аппақов томонидан “Соғлом Турмуш” МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш жараёнида маҳалладаги тиббиёт пункти фаолияти, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, зарур дори-дармон воситалари билан таъминлаш ҳолати ҳамда мавжуд шароитлар кўздан кечирилди.
Масъул ходимлар билан суҳбатлашилиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича фикрлар алмашилди.